Сўнгги йилларда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари АҚШга кўчиб кетаётгани кузатилмоқда. Қуйида кимлар Ўзбекистондаги машҳурликдан воз кечиб, штатлардаги муҳожирлик ҳаётини танлаётгани ҳақида сўз юритамиз.
Отабек Мадраҳимов
90 йилларнинг охирларида «Келинчак», «Будур« каби қўшиқлари билан миллионлаб мухлислар қалбини забт этган таниқли хонанда Отабек Мадраҳимов АҚШга кўчиб кетганига 7 йил бўлди. У ҳозирда оиласи билан Филадельфия шаҳрида яшайди.
Гулчеҳра Эшонқулова
«Фотима ва Зуҳра», «Шабнам», «Паноҳ» каби фильмлардаги бетакрор образлари билан танилган актриса Гулчеҳра Эшонқулова ҳам бир неча йилдан бери АҚШнинг Нью-Йорк штатида яшайди. Актриса турмуш ўртоғи Шароф Шарапов билан икки фарзандни тарбиялаб келмоқда.
Актрисанинг Instagram’даги саҳифаси блоклангани учун, у турмуш ўртоғининг саҳифасидан мухлисларига мурожаат йўллаб, карантиндан кейин ўзи иштирокидаги 4 йил давомида суратга олинган фильм тақдимоти ўтказилишини маълум қилди.
Улуғбек Қодиров
«Фотима ва Зуҳра», «Ўйин», «Дада», «Барон» каби фильмларда бир-бирини такрорламайдиган образлар яратган актёр Улуғбек Қодиров ҳам оиласи билан АҚШга кўчиб кетган.
«Сетора» гуруҳи хонандаси Феруза Латипова
Ўзбек эстрадаси тарихидаги энг муваффақиятли гуруҳ хонандаси Феруза Латипова АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилади. Феруза Америкадаги ўзбекларнинг тўйлари ва турли оилавий тадбирларида қўшиқ куйлайди.
Шерзод Бин
Таниқли актёр ва пародист Шерзод Бин (Сайдиалиев) ҳозирги кунда АҚШнинг Пенсильвания штати Ҳолланд шаҳрида яшайди. У штатларда ўзбек таомлари ресторанини очган.
Собиржон Мўминов
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов оиласи билан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшайди. Хонанда ўзбек тўйлари ва турли маданий тадбирларда иштирок этади.
Аҳмад Бердимуродов
«Шайтанат» сериалидаги Жамшид образи билан элга танилган актёр Аҳмад Бердимуродов АҚШнинг Калифорния штатида яшайди. Актёр, шунингдек, «Паноҳ», «Севгинатор», «Қалбим ўғриси» каби фильмларда ҳам эсда қоларли образларни гавдалантирган.
Нигина Набиева
«Олмали аймоқча» қўшиғи билан танилган Нигина Набиева оиласи билан АҚШнинг Теннесси штатида яшайди. Нигина нафақат хонанда, балки ўзбек эстрадасидаги кўплаб хит тароналар муаллифи ҳамдир. Ҳозирда у икки фарзандининг тарбияси билан машғул.
Гулнора Қосимова
«Қайтар дунё» сериали, «Нотаниш», «Иблис девори», «Менинг акам бўйдоқ» фильмларида турли образларни маҳорат билан гавдалантирган актриса Гулнора Қосимова бир неча йиллардан бери АҚШда яшайди. Актриса ҳозирда икки ўғил фарзандни тарбияламоқда.
Абдувоҳид Ғаниев
«Пойга», «Тақдирлар», «Севгинатор», «Дада», «Ўзимдан ўзимгача» каби фильмлар режиссёри Абдувоҳид Ғаниев ҳам АҚШга кўчиб кетган.
Равшан Ҳакимов
Таниқли бошловчи Равшан Ҳакимов АҚШнинг Филадельфия шаҳрида яшайди.
Соҳиб Аббосхон
«Занжир», «Наҳотки сен», «Ажал сўқмоғи» каби бир қанча фильм ва сериаллардаги бош роллари билан машҳурликка эришган актёр ва режиссёр Соҳиб Аббосхон ҳам АҚШда яшайди. У штатларда бизнес билан шуғулланади.
Шахриёр
Рэпер Шахриёр ҳам бир неча йилдан бери АҚШда яшаб келмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot daryo.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|