TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
АҚШда бир йил айнимайдиган олма нави тақдим қилинди
АҚШда, селекционерларнинг таъкидлашича, музлатгичда истеъмол хусусиятларини йўқотмаган ҳолда бир йил сақлаш мумкин бўлган янги олма нави сотувда пайдо бўлди.
"Би-би-си” нашрининг хабар беришича, Cosmic Crisp (Космик қарсилловчи) номли янги олма навини олиш устида 20 йилга яқин иш олиб борилган. У Honeycrisp ва Enterprise олма навларини чатиштириш йўли билан олинган. Уни илк бор Вашингтон штати университетида 1997 йилда ўстиришга муваффақ бўлинган.
Ушбу штат фермерлари 10 йил ичида ушбу олмани етиштиришга эксклюзив ҳуқуқни олишган.
Таъкидланишича, янги қарсилдоқ олма сувли бўлиб, ширин аралаш нордон таъмга эга.
Бироқ асосийси, олманинг эти жуда секин жигарранглашади, ўзининг хусусиятларини музлатгичда 10-12 ойгача сақлайди.
Олма АҚШда банандан кейин энг кўп истеъмол қилинувчи мева ҳисобланади. Вашингтон штати эса мамлакатда олма етиштириш бўйича етакчи ҳисобланади.