![](/_nw/43/91135821.jpg)
Илгари хабар берганимиздек, 26 октябр куни Америка ҳарбийлари дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиси Абу Бакр Аль Бағдодийни йўқ қилиш операциясини ташкил этишган. Яқинда мамлакат президенти Дональд Трамп худди шу масалага янада ойдинлик киритди.
Трампнинг гапига кўра, Бағдодийни йўқ қилиш операциясида жами 8 та вертолёт ва профессионал ҳарбийлар иштирок этган. Вертолётлар жуда пастлаб ва катта тезликда учган ҳолда Бағдодий беркинган объектни бомбардимон қилган. Шахсан унинг ўзи тўғридан тўғри эфир орқали операцияни кузатиб турган. Трамп айтдики, Бағдодийни икки ҳафта давомида синчиклаб кузатишган. У кутилмаганда ғойиб бўлган ва ертўлага беркинган. Аммо Америка махсус хизмат ташкилоти ходимлари бу ертўлани аниқ мўлжалга ола билишди. Ьағдодий билан бирга унинг хизматкорлари ва ёрдамчиларидан иборат кўплаб жангарилар ҳам йўқ қилинган. Махсус операция жараёнида Бағдодий белига маҳкамланган портловчи қурилмани ишга туширган.
— У итдек қочиб ва йиғлаб ўлим топди, — деди Трамп. — Мана, барибир ўлди-ку! Хор бўлиб ўлди хумпар!..
Трамп бу махсус операцияда Россиянинг ҳам роли борлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Россия ҳарбийлари Суриядаги ўзлари назорат қилаётган ҳудуддан Америка ҳарбий вертолётлари эркин ўтишига изн берган.
Дарвоқе, Америка ҳарбийлари Бағдодий йўқ қилингач, икки хотинини асирга олди. Буни ҳам президент Дональд Трамп шипшитиб ўтди.
— Бағдодийнинг хотинлари ҳам белига портловчи қурилма бойлаган ҳолда ўша жойда турган экан, — деди Трамп. — Хотинлари билан бирга бир неча жангарилар ҳам асирга олинди. Кўпчилиги ўлиб кетди. Бироқ операция давомида Америка ҳарбийлари орасида йўқотишлар ва жароҳатланганлар йўқ. 11 нафар бола озод этилди. Мен шахсан Россия, Сурия, Ироқ ва Туркия ҳукуматига махсус операцияга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдираман… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|