TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда
«Терминатор» туркумидаги фильмлардан хабарингиз бор. Уларнинг сюжети асосида келажакда роботларнинг, машиналарнинг инсониятга қарши қўзғолон кўтариши ётади. Бироқ айрим олимлар «бу шунчаки фантастика эмас, бориб-бориб шунақа бўлиши ҳам мумкин», деган фикрдалар.
Жумладан, Google собиқ муҳандиси Лаура Нолан шундан хавотирда. Унинг таъкидлашича, янги авлод роботлаштирилган қуролларнинг «хулқи»ни келажакда назоратга олиб бўлмай қолиши мумкин. Нолан ўзи шу соҳа мутахассиси бўлиб, АҚШ армиясидаги пилотсиз жанговар самолётларнинг сунъий идрокка асосланган алгоритми устида ишлаган. Бироқ протест (норозилик) белгиси сифатида ишни тарк этган.
Нолан, айниқса, инсон томонидан эмас, балки компьютер томонидан бошқарилувчи роботлаштирилган қуролларнинг хавфли эканини таъкидламоқда. «Қотил робот»лар олдиндан дастурлаштирилмаган ва тахмин қилиб бўлмайдиган алгоритм бўйича ҳаракат қила олади. Бу эса фожиавий оқибатларга олиб келиши мумкин, дейди муҳандис. У ҳарбий роботларни тақиқлаш кампаниясини қўллаб-қувватлашини билдирган.