У шаҳар сиз ўйлагандек, Бирлашган Араб Амирлиги ҳам эмас, Саудия Арабистони ҳам эмас ва ҳаттоки дунёнинг кўзга кўринган АҚШ, Англия ва бошқа бадавлат мамлакатлари ҳам эмас.
У "Раҳмоннинг халили” деган номни олган пайғамбарнинг, яъни Иброҳим алайҳиссаломнинг юрти Фаластиндир.
Фаластиннинг Халил шаҳрида жойлашган "Такиятул халил” ошхонасида хар куни 1000 дан ортиқ муҳтож ва бечора оилалар бепул овқат билан таъминланади. Рамазон ойида эса бу саховатдан баҳраманд бўладиган оилалар сони 3000 га етади.
Бир кунда ўртача 600 кг гўшт пиширилиб, муҳтожларга тарқатилади. Рамазонда эса 3000 кг га яқин гўшт пиширилади. Ҳар куни турли хил овқатлар тайёрланади.
Овқатлар пешин намозидан сўнг тарқатилади. Бу ошхонага келган бирор киши қуруқ қўл билан қайтмайди.
Айтилишича, ушбу ошхонанинг тарихи Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларига бориб тақалади. Аслида, ошхона ўрнида Иброҳим алайҳиссаломнинг муҳтож ва мискинларни меҳмон қиладиган жойлари бўлган. Кейинчалик, аниқроғи, Салоҳиддин Айюбий даврларида (1279 ҳижрий санада) Султон Қонун Солиҳий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ошхонани бино қилганлар.
Тарихдан маълумки, Иброҳим алайҳиссалом меҳмондўст, ҳар куни муҳтожларни овқат билан сийлаганлари учун Абу зойфан, яъни Меҳмонлар отаси номини олганлар. Иброҳим алайҳиссаломнинг баракалари ушбу шаҳар ва шаҳардаги саховатпеша инсонларда ҳам намоён бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|