Кеча, 17 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мажбурий ижро бюросининг навбатдаги матбуот анжуманида халқ орасида Аҳмадбой номи билан машҳур бўлган Аҳмаджон Турсунбоевдан жабр кўрганлар сони ва у томонидан фуқароларга етказилган зарар миқдори маълум қилинди.
«Аҳмаджон Турсунбоевга чув тушган фуқароларнинг маблағлари қонун тартибида қайтарилади. 12 минг нафарга яқин одамнинг рўйхатини шакллантирганмиз. Айни пайтда бу бўйича алоҳида дастур яратяпмиз. Бу дастурда инсон фактори аралашмайди. Дастур бўйича Аҳмаджон Турсунбоевга берилган маблағларга қараб, мунтаносиб равишда ҳар бири фуқарога тақсимланади. Сўнгра тегишли тартибда фуқароларнинг пластик карталарига пуллар ўтказиб берилади. Ҳозир бизга мурожаат қилаётганларнинг аксариятида пластик карта йўқлиги боис банклар билан келишган ҳолда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида пластик карталарни бепул очиб бериш чораларини кўряпмиз. 920 нафар фуқаро учун банкка пластик карта буюртма қилганмиз.
Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро билан индивидуал суҳбатлар ўтказиляпти. Пластик карталари мавжудларнинг ҳисоб рақамларини ёзиб олиб, аризаларини қабул қилмоқдамиз. Тез кунларда пул маблағларининг келиб тушиши якунига етса, уч кун муддатда маблағларни тақсимлаймиз. Мурожаатлар ҳозир давом этяпти, аризалар қабули ҳам тўхтагани йўқ», — деди МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев.
МИБ расмийсининг маълум қилишича, Аҳмаджон Турсунбоевга фуқаролар томонидан берилган пуллар ва мол-мулкларнинг умумий қиймати 386 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, 2016 йилда хатланган мазкур мулкларни бугунги кундаги бозор нархи бўйича қайта баҳолатиш мақсадида баҳоловчи ташкилотларга мурожаат қилинган. Айрим мол-мулклар эса аллақачон баҳоланган ва аукцион савдоларига чиқарилган. Қолган буюмларнинг ҳам баҳолаш хулосаси олингач, тегишли тартибда аукционга қўйилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳозирда ушбу ижро ҳужжатига кўра, Аҳмаджон Турсунбоевдан жарбланган 11 710 нафар фуқарога тергов органлари томонидан хатланган маблағлар, 29 турдаги кўчмас мулк, 8 турдаги автотранспорт воситаси ва заргарлик буюмларини етказилган қарздорлик эвазига қайтариш чоралари кўриляпти. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|