Тошкент вилояти Чиноз туманида молиявий пирамида ташкил қилиб ўзбекистонлик кўп сонли инсонларни пулларини икки баравар қилиб қайтариб бериш шарти билан миллионларга "туширган” Турсунбоев Аҳмаджон Ҳамитович (Аҳмадбой)га нисбатан 2018 йилнинг 21 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ҳукм ўқилган эди.
Ҳукмга кўра, Аҳмаджон Турсунбоев (Аҳмадбой) узил-кесил ўташ учун 13 йил озодликдан маҳрум этилган эди.
Суд хабарига кўра, Аҳмаджон Турсунбоевга нисбатан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми а-банди в-банди (Фирибгарлик)) билан янги жиноят эпизоди бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш бошланган.
Даъвогарлар Шамурадов Шерзод Рустамович, Узакбаев Рисбай Пардабаевич, Абдусамиев Атхамжон Авдували ўғлининг аризасига кўра очилган 1-11-1907/45-сонли жиноят ишини судья Шермухамедов Хайриддин Асамиддинович кўришни бошлаган.
Бу жиноят иши доирасида "Аҳмадбой” билан бирга, унинг 15 нафар (бир аёл киши ҳам бор) шериги ҳам айбланувчи сифатида қатнашмоқда.
Жумладан, Кучкаров Олмос Исмаилович, Ибрагимов Иззатилла Ахмаджанович, Турсунбаев Муроджон Юлдашевич, Турунбаев Ойбек Бахром ўғли, Турдиев Азизжон Иззатиллаевич, Шерназаров Хасан Эшмирзаевич, Джўраев Юнусали Мейлиевич, Душанов Шерзод Шукуржон ўғли, Мамутов Энвер Ибрагимович, Дадаев Нурутдин Зомонович, Солиев Лазиз Абдуллаевич, Ирматов Шакирбек Салимбекович, Тошматов Эргаш Хакимович, Исоқов Ойбек Юсуфбекович, Исламова Наргиза Ахматжоновна ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми а-банди в-банди (Фирибгарлик) жиноят билан дастлабки тергов органи томонидан айбдор деб топилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|