Seshanba, 31.12.2024, 02:02
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Noyabr » 26 » Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

06:59
Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…
Тажриба

Пешана қурсин, ёш ҳам бир жойга етиб, соқол-мўйлов оқарди. Тезроқ чопсам, юрак дукиллаб, ҳарсиллайдиган бўлдим. Ўзим бир пайтлар санъат даражасига олиб чиққан, не-не сичқонбойларнинг ҳавасини келтирган, қўполроқ қилиб айтганда, муҳаббат масаласиям ҳафсаламни пир қилди. Саттанг-а, кетворган сичқоной, сичқонгулларни кўрсам, туёқчамни силкитиб кетадиган бўлдим. Аммо ўтган умримга сира афсус чекмайман. Отам раҳматли Сичқонбой қундуз мўйлов бароқ мушукнинг чангалида қолиб ёруғ дунёни тарк этаётганда: «Илоё олгин-у олдирмагин» деб дуо қилганди. Отамнинг дуоси ўқ чиқди. Қишлоқнинг ўнқир-чўнқир далаларида, пана-пастқам уйлар ёнида елиб-югуриб катта тажриба тўпладим. Ўртоқ, ёр-оғайни орасида югуришда, мушукка чап беришда, емиш қидириб топишда мендан ўтадигани бўлмади. Баъзи оғзига кучи етмаган қариндошларим мени орқаваротдан «жосус» ҳам дейдиган бўлишди. Алам қилган-да! Ўзлари қайси емиш қаерда туришини, унга қандай эга чиқиш йўлини тополмай ҳалак эдилар. Қанчаси ҳали бароқ, ҳали қора, олачипор, манаман деган Сибирча мушукларнинг қўлига тушиб ўлиб кетди. Ҳаммасининг таъзиясида шахсан ўзим қатнашганман, ҳа! Таниганларим билан рози-ризолик ҳам тилашганман. Нимаям дердим? Буни ҳаёт учун кураш деб қўйибди. Ҳушёр, дилгир бўлмасанг, мушук тугул қаёқдаги қурбақанинг қўлида ҳалок бўлишинг ҳеч гапмас, укам!

Севгидан куйганман

Ишбилармонлигим, топқир ва сезгирлигим фақат оилавий ҳаётда қўл келмади, на илож!?

Ажойиб кунларнинг бирида Сичқоннисани учратдим. Одатга кўра қувлашдик, синашдик, тиллашдик, турмуш қурдик. Елкага ола хуржун тушгандан кейин аканг қарағай Сичқонбой оға ғимирлаб қолди-ёв! Ҳали ун, ҳали буғдой дони, ҳали гўшт, колбаса қолдиқларини ташиб бола-чақа боқдим. Пешонам шўр бўлмай ўлсин, Сичқоннисанинг онасиям, буви-ю, момосиям катта-катта хирмонлар ёнида айланиб, ўша ерлардан емиш ташиб ўрганган экан. Хотинбой ҳам бир куни шартта масалани кўндаланг қўйди.

— Подвалда ўтириб сичқончаларингизга тикилавериш жонимга тегди, — деди у думчасини ликиллатиб. Биламанки, сичқонниса думчасини ликиллатдими, демак, аҳвол жиддий. Ё эрдан кўнгли совиган, ё йўриғига юрғазиш пайига тушган чиқади. «Эҳ» деганча пешанага урдим-у, Сичқоннисанинг талабини адо этишга мажбур бўлдим. Хайриятки, қишлоқ четидаги катта хирмонда таниш окахонлар бориди. Тилини топиб, Сичқоннисаниям ўша хирмонга аъзо қилиб қўйдим. Қарангки, қилган хатом ҳеч қанча ўтмай билинди-қўйди. Сичқоннисанинг мўйлови кўтарилди.

— Сизам эркакмисиз? — деди у бир куни индаги бир уюм донни кўрсатиб. — Бола-чақа боқиш мана бунақа бўлади! Эртадан кечгача чопасиз-у, мен топган емишнинг ярмисиниям тополмайсиз. Эркакмисиз ўзи?

— Вей, думчангга қараб гапир! — бўш келмадим менам. — Сенга ким гаплашиб берган ўша хирмонни? Катта холангми? Э, холанинг ўзи йўғ-у сенда! Ғирт етимчайдинг! Тағин…

— Ажрашаман! — дея бақирди у иннинг уёғидан буёғига чопиб. — Бунақа эрнинг боридан йўғи яхши! Инни бўшатиб қўйинг!..

Хуллас калом, мен инни бўшатдим. Уч бирдай сичқонвойларим чирқиллаганча қолаверишди…

Яқинда эшитиб қолдим, Сичқонниса жа кучайиб кетганмиш. Манаман деган мушукларниям йўриғига солволганмиш. Айтгани айтган, дегани деган, егани фақат гўшт-у, тоза буғдойдан тортилган унмиш. Нима дейин? Дардимни кимга айтай? Шу хабарни таниш-билиш каламушлардан эшитдим-у, думимни тугганча, терс ўгирилиб кетавердим. Муҳаббат, садоқат, сичқонийлик каби муқаддас туйғуларга қўл силтадим…

 

Юракнинг мазаси йўқ

 

Нолимайман, хирмон-пирмонга чиқиб қолсам, ё кўча-кўйда юрсам, савлатидан мушук ҳуркар сичқонлар ҳам икки қўлини кўксига қўйиб саломлашади. Мени ҳурматлаб Сичқонбой оға деб чақиришади. Ҳурматимни жойига қўйиб, инимгача кузатиб қўядиганлариям бўлади. Аммо шуям татимайди.

Ёш бир жойга етиб, ҳалигидай соқол-мўйлов оқаргач, тез-тез юрак қурмағурнинг мазаси қочадиган бўлган. Йўқ, ҳалиям ғайрат зўр. Кетворган сичқонойларни кўрсам, хаста бўлишига қарамай юрак дукиллаб қўяди. Таваккал уларнинг ортидан чопгим келади, мушук панжаси тегмаган мулойим, ёқимтой юнгларини силаб-сийпалаб эркалагим келади. Баъзида югурвораманам! Шу маҳал қуриб кеткур нафас панд беради. Бўғзимга тиқилади-ю, худди ёввойи мушукка дуч келган каби дағ-дағ титрай бошлайман. Судрала-судрала инимга аранг кирволаман. Шу кўйи узоқ вақт жон олиб жон бераман. Дардимни подвалнинг совуқ деворларига айтаман. Ўлай агар, овозимни ит ҳам эшитмайди. Чунки нафас бўғилган маҳал овоз ҳам жуфтакни ростлаб қолган бўлади. Юм-юм йиғлаб юракни чангаллайман-у, бу ёруғ дунёда қўлим калталигидан куяман, қачонлардир амма-хола, тоға-жиянларим бўлгани эсга тушади. Қара-я, биронтаси хабар олмайди! Кимсан Сичқонбой оға бормикан, нима қилаётганакан, тирикмикан, ейишга емиши бормикан, дейдиган марднинг ўзи йўқ! Ахир, вақтида уларгаям кўмагим теккан. Баъзиларига қишлик ғамлашда ўлиб-толиб кўмаклашганман, жиянчаларни судраклаб катта қилганман, мушук қувганда юнгимни ҳурпайтириб зўрликка зўр берганман. Қартайиб қолганларининг оғзига дон тутганман. Энди-чи?..

Шундай ўйлар бағримни эзиб, атрофга қарайман. Аксига олгандай шу тобда кўнгил тегирмонда янги тортилган унни тусаб қолади. Бе, бу туя ҳаммомни орзу қилгандай гап-да! Кимга керакман? Қондошлар юз буриб турганда, бошқасидан нима кутай?..

Эҳ, ана, тағин юрак қалтирай бошлади. Энди нима бўлади? Ишқилиб, дайди мушукка ем бўлмайин-да! Майли, шу подвалда юракни чангаллаб ўлсам ҳам розиман! Хор бўлмасам бас! Сичқонвойларим, қайдасиз? Овоз беринг! Душман ҳамласини қўйиб туринг! Отангиз, кимсан Сичқонбой оғанинг юраги безовта бўляпти! Каламуш бовани чақиринг, каламуш бовани! Ажабмас, бир чимдим дорисидан қарз бериб турса-ю, бизам ёв чангалига тушмай, тинчгина ухлаб олсак!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 329 | Qo'shdi: #xabarlar, #Yangilik, #uznews, #новости, #newsuz, #ahborot, #news, #Yangiliklar, #habarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Noyabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz