TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Яқинда Англия жарроҳлари Бейзингстоук шаҳрида яшовчи эркакнинг буйрагини олиб ташлашди. Унинг буйраги нақ 9, 5 килограмм вазнга эга экан. Диаметри эса 30 сантиметрга тенг бўлган.
Врачлар айтишдики, бу эркак буйраклар поликистози хасталигига учраган. 2012 йили ҳам унинг битта буйрагини олиб ташлаб, ўрнига соғлом буйрак ўрнатилганди. Олиб ташланган буйракнинг соф оғирлиги 7, 4 килограммни ташкил этган.
— Мен шу кунгача худди уч болани кўтариб юрган каби оғир эдим. Тўхтовсиз давом этадиган оғриқлар жонимни олаёзди. Мана, ҳозир елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди…
Мутахассислар фикрича, бу буйрак диаметри ва вазни бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Яқин вақтлар ичида бу эркакнинг номини Гиннес рекордлар китоби саҳифасига ёзиб қўйишса не ажаб.