1. Собиқ советларнинг 8 мартдаги тимсоли сифатида мимоза гули тилга олинади. Уни ўз вақтида кумушранг акация деб аташган.
2. Аёллар байрамини қадимий Римда ҳам кенг нишонлашган. Римлик эркаклар ўз аёлларини, опа-сингил, она ва жуфтини қимматбаҳо совғалар билан сийлаган. Шу кун дам олиш куни деб эълон қилинган.
3. 1950 йили 8 март Халқаро хотин-қизлар куни СССР ихтиёрида атом бомбаси мавжудлигини бутун дунёга маълум қилди.
4. 1910 йил 8 март куни франциялик учувчи аёл Элиз де Ларош дунёнинг биринчи аёл учувчиси унвонига эга бўлди.
5. Мадагаскарда 8 март фақат аёллар учун дам олиш куни ҳисобланади. Хитойда 8 март иш куни сифатида қабул қилинган. СССР да эса 1966 йилигина 8 март дам олиш куни деб эълон қилинган.
6. Анъанага кўра Португалияда аёллар 8 мартни ҳеч қачон эркаклар даврасида нишонламайди.
7. 8 март Сурияда инқилоб куни, Замбияда ёшлар куни, Малайзияда султон куни, Либерияда урушларда ҳалок бўлганлар куни сифатида эътироф этилади.
8. Бир нарсани кўпчилик билмайди. Дунёда Халқаро эркаклар куни ҳам мавжуд. У 19 ноябрда нишонланади. Илк бор бу кунни байрам сифатида Лотин Америкасидаги Тринидад ва Тобагода нишонлашган. Фақат бу кун ҳам оддий иш куни саналади. Ҳеч ким дам олмайди.
9. 8 март куни стриптизчи ва шоумен Тарзан (Сергей Глушко), актёр Виктор Добронравов, миллиардер Андрей Мельниченко ва шоумен Петр Дрангалар таваллуд топган.
10. Ҳиндистонда 8 март куни Халқаро хотин-қизлар байрами эмас, Холи ёки бўёқлар байрами нишонланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|