TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Xisobot
Jami saytda: 30
Mehmon: 30
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020»Iyun»1 » 80 минг долларлик қўғирчоқ, 600 минг долларлик сурат. Фарзандларини қимматбаҳо совғалар билан талтайтирадиган машҳурлар
06:40
80 минг долларлик қўғирчоқ, 600 минг долларлик сурат. Фарзандларини қимматбаҳо совғалар билан талтайтирадиган машҳурлар
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан фарзандидан ҳеч нарсани аямайдиган, баъзан уларни ҳаддан зиёд эркалатиб юборадиган машҳурлар ҳақида «daryo» маълумот берди.
Шаҳзода Жорж
Британия қироллигининг фахри, ёқимтой шаҳзода Жорж, юзидан табассум аримаслиги ва ҳамиша аъло кайфиятда бўлиши билан каттаю кичикнинг меҳрини қозонган. Оила аъзоларини-ку айтмаса ҳам бўлаверади. Жоржнинг бувиси Кэрол Миддлтон байрамлардан бирида набирасига дунёдаги энг қимматбаҳо ўйинчоқлардан бирини: тебранадиган зебра совға қилган. «Stevenson Brothers» фирмасига қарашли мазкур ўйинчоқ учун 5742 доллар сарфланган. Бу сумма шаҳзода Чарльз томонидан тақдим қилинган 22 минг доллар фургонли уйча олдида ҳеч нарса эмас.
Блю Айви Картер
Блюнинг ота-онаси хонанда Жей-Зи ва Бейонсе қизининг оғзидан чиққанини муҳайё қилади. Қизалоқ бир ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган тантана учун юлдузли жуфтлик 200 минг доллар тўлаган. Блюнинг ўйинчоқ ва буюмлари нафақат ўзига хослиги, балки нархи билан ҳам кишини лол қолдиради. «Swarowski» тошлари билан ясатилган ванна, нархи 80 минг доллар бўлган бриллиант «Barbie» бунга яққол мисол.
Ҳарпер Севен Бекҳэм
Футболчи Дэвид Бекҳэм ва унинг турмуш ўртоғи Виктория қизалоғи Ҳарперни керагидан ортиқ талтайтиради. У болалигидан мода намойишларида иштирок этиши етмагандек, туғилган кунини қироллик саройида нишонлашга ҳам улгурган. Бекҳэмнинг ўғилларидан ҳам кўра қизига бўлган меҳри бўлакча. У қизи учун таниқли рассом Дэмиен Ҳерст томонидан чизилган, нархи 600 минг долларлик юрак суратини совға қилган. «Отасининг қизи» деб номланган сурат Ҳарнер хонасининг деворини безаб туради.