Гарчи 51-зона ўта махфий деб ҳисобланса-да, ҳеч ким бу ерда ўзга сайёраликлар яшайди, улар билан ҳамкорлик қилинади деб ўйламаган. Ҳаммасини физик-ядерщик Роберт Лазар ошкор қилди. У 1989 йил май-ноябр ойлари оралиғида Лас-Вегас телеканалидаги чиқиши жараёнида 51-зона сирларини ошкор этди. Уни махфийлаштирилган объектга муҳим вазифани бажариш учун жалб этишган экан.
Унга ўзга сайёраликлар фазо кемаси чизмаси асосида тортиш кучига қарши мотор яратиш вазифасини юклашди. Бу мотор атом элементлари асосида ишлайди. Лекин метинликда пўлатдан қолишмайдиган махсус металлдан ясалган. Ана шу иш жараёнида Лазар кўплаб муҳим ҳужжатлар билан танишган. Ҳужжатлар ерликларнинг ўзга сайёраликлар билан ҳамкорликлари мавзусида эди. Тан олиб айтишича, Лазар 1989 йил март ойида ўзга сайёраликнинг ўзини кўришга ҳам муяссар бўлибди. У жуда пакана, боши хумдек, тана ранги кулранг. Ўзга сайёралик олимлар билан қайсидир масалада суҳбатлашаётганди.
Лазар бу маълумотларни ичига сиғдира олмабди. Хотини Трейсига, яна бир неча дўстларига айтибди. Дўстларидан бири Жон Лир исмли уфолог эди. Лазарни биргаликда ўша 51-зонага боришга кўндирди. Боришди. Кўришди. Дўстлар ўша ерда ўзга сайёраликлар кемалари бир қўйиб бири осмонга кўтарилиши, ерга қўнишига гувоҳ бўлишди.
Телеканал мухбирига берган интервьюсидан сўнг уни Индиан-Спрингс деган жойга олиб боришди. У ерда сўроқ қилишди. Огоҳлантиришди. Бунга кўра Лазар ҳеч қачон 51-зонага яқин бормаслиги зарур эди. Акс ҳолда жосусликда айбланиб қамалишини алоҳида таъкидлашди. Бу ҳаммаси эмас эди. Шундан кейин Америка махсус хизмат ташкилоти ходимлари уни таъқиб эта бошлашди. Хотини билан жанжаллаштириб ҳам қўйишди.
1990 йили Япония телеканалларидан бири мухбири уни интервьюга таклиф қилди. Бу интервью ростакамига шов-шувга айланди. Фақат Лазар Америка махсус хизмат ташкилотининг навбатдаги таъқибига учради. Улар Лазарнинг физик-ядерщиклигини тасдиқловчи барча ҳужжатларни, архивларни йўқ қилишди. Кейин эса орадан кўп ўтмай у қўлга олинди. Ишонасизми, Лазарни қўшмачиликда айблаб суд қилишди. Агар ҳаракатини қилмаса, қамалиб кетиши тайин эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари билан келишишга мажбур бўлди. Натижа ёмон бўлмади. Мажбурий хизмат жазоси билан кифояланди. Лекин шартга кўра, у журналистларга умуман яқин бормаслиги лозим эди. Нима ҳам қилсин? Роберт Лазар ўша-ўша 51-зона ҳақида ҳеч кимга оғиз очмади. Лекин биларди. Бир кунмас бир кун 51-зона ўз сирларини очади. Ўзга сайёраликлар афсона эмаслиги ҳам исботини топади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|