4 ёшингда муваффақият – иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
8 ёшингда муваффақият – уйингни мустақил топиб кела олишинг.
12 ёшингда муваффақият – атрофингда дўстларинг бўлиши.
18 ёшингда муваффақият – машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.
23 ёшингда муваффақият – олийгоҳни битиришинг.
25 ёшингда муваффақият – иш топа олишинг.
28 ёшингда муваффақият – ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.
30 ёшингда муваффақият – фарзандли бўлишинг.
35 ёшингда муваффақият – мол-дунёга эга бўлишинг.
45 ёшингда муваффақият – кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.
50 ёшингда муваффақият – фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.
55 ёшингда муваффақият – эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.
60 ёшингда муваффақият – машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.
65 ёшингда муваффақият – хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.
70 ёшингда муваффақият – бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.
75 ёшингда муваффақият – атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.
80 ёшингда муваффақият – уйингни мустақил топиб кела олишинг.
85 ёшингда муваффақият – иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:
«Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир».
(«Рум» сураси, 54-оят). Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|