TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
440 КИЛОЛИ ПОКИСТОНЛИК ПОЛВОН ЎЗИГА 100 КИЛОЛИ ХОТИН ҚИДИРМОҚДА…
Покистонда машҳур 440 килоли полвон Арбоб Хизр Ҳайьат ўзига хотин қидира бошлаганини маълум қилди. Лекин унга хотин бўладиган аёлнинг вазни 100 килодан кам бўлмаслиги керак.
27 ёшли полвоннинг гапига кўра, сўнгги бир неча йил ичида икки юздан зиёд қизнинг таклифини рад этган. Чунки улар ҳаддан ташқари озғин экан. Полвоннинг ҳазил аралаш айтишича, озғин аёлни хотинликка олишдан қўрқаркан.
Вазндан ташқари, полвоннинг хотини камида 193 см бўйга ҳам эга бўлиши лозим. Таом пиширишда росмана пазанда бўлиши керак.
— Мен нонуштанинг ўзига 36 та товуқ тухумини еб битираман, — дейди полвон. — Сўнгра кун давомида 3 кило гўшт ейман, 5 литр сут ичаман, бир неча товоқ қайнатилган гуручни паққос тушираман. Аммо саломатлигимдан сираям шикоятим йўқ…
Эслатиб ўтамиз, Ҳайьат оғир атлетика ва полвонлик бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этади. Тракторни арқон ёрдамида тортиб кета олгандан кейин машҳурлашиб кетган. Покистондаги энг кучли эркак ҳисобланади.