TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
3 нафар аёл бошқа бир аёлни ураётгани акс этган видео бўйича тафсилотлар
Шу кунларда 3 нафар аёл бошқа бир аёлни таҳқирлаб, уни ураётганлари акс этган видео Интернет тармоғида тарқалган эди.
Мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳодиса 7 август куни Сергели туманида содир бўлган. Аёлларнинг шахслари аниқланди. Улар: муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми ("Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) бўйича судланган 41 ёшли фарғоналик Мукаррам М., муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми ва 169-моддаси 1-қисми ("Ўғрилик”) бўйича судланган 35 ёшли сурхондарёлик Шахноза П. ва 23 ёшли фарғоналик Шаҳодатхон К.лар бўлган. Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Гўзалхон Э. эди.
Уч нафар аёл олдиндан тил бириктириб ва Гўзалхонни Мукаррамнинг ўғлини сеҳрлаб ром қилганликда айблаб, уни хўрлашган. Мукаррам ҳодисани телефон орқали видеога тушириб, жабрланувчини шарманда қилиш учун тармоққа жойлаган.
Мазкур факт асосида Сергели тумани прокуратураси томонидан 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми ("Қийнаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.