Ўзбекистонда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Унга кўра:
— 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади.
— Санаторийлар, пансионатлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлини ижарага бериш, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ҳам тикланади.
— Фуқароларга ўз уйида 30 кишилик оилавий тантана, тўй ва бошқа маросимларни ўтказишга ҳам рухсат берилади.
— 17 августдан вилоятлар ўртасида автотранспорт қатнови ҳамда, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобус қатнови тикланади.
— 20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик буюм савдоси дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар ишлай бошлайди.
Республика комиссияси бугуннинг ўзида юқорида айтиб ўтилган фаолият турларига рухсат бериш бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда. Бунда ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлиги аниқ белгилаб берилиши лозим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|