TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Абу Дабида яшовчи Мунира Абдулла 1991 йили автоҳалокатга учраб, мия жароҳатини олганди. Ўшанда у бошқариб кетаётган автомобилга мактаб ўқувчиларини ташувчи автобус келиб урилган. Автомобилда ўғли Умар Вебер ҳам бўлган. У енгил тан жароҳати олиш билан кифояланган.
Мунирани дастлаб маҳаллий касалхонага ётқизишди. Кейин Лондонга олиб кетишди. Ажабланарлиси, Мунира оғриқни ҳис этиб турарди, бироқ уйғонмасди. У чуқур кома ҳолатида эди. Лондонда ҳам арзирли натижага эриша олишмагач, Мунирани Бирлашган Араб Амирликларига қайтаришди. Бу ерда аёлни узоқ йиллар трубка орқали овқатлантиришди ва параллел тарзда физиотерапия муолажаларини олиб боришди.
2017 йили Абу-Даби шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Муниранинг муаммосидан хабар топиб, Германиядаги энг яхши клиникалардан бирига ётқизди ва барча харажатларни ўзи тўлаб берди. Қарангки, орадан бир йил ўтгач, Мунира айрим товушларни чиқара бошлади. Бир неча кундан кейин эса Оллоҳнинг каромати билан кўзини очди ва ўғлининг исмини тилига кўчирди.
Ҳозир Мунира оиласи даврасида умр кечирмоқда. Шубҳасиз, физиотерапия муолажаларини ҳам тўхтатгани йўқ. Сабаби, мушаклар атрофиясини тўлиқ даволаши шарт экан.