Эрталаб уйғониб касал бўлаётганингизни ҳис қилиш каби ёқимсиз туйғу сизга таниш бўлса керак. The Sun нашри британиялик мутахассислар билан суҳбатлашди ва уларнинг ёрдами билан касал бошланмасидан кун давомида яхшиланишни истаганлар учун «мукаммал кун тартибини» яратди. Эрталаб
Кунингизни иссиқ душ билан бошланг. Кардифф университети профессори ва шамоллашни даволаш мутахассиси Рон Акклнинг сўзларига кўра, буғ бурун битишини енгиллаштиради ва иссиқ сув танадаги оғриқларни кетказишга ёрдам беради.
Овқатланиш мутахассиси Аманда Арселл бундан сўнг таркибида C витамини мавжуд бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни маслаҳат беради. Нонуштага сиз апелсин ва кивидан тайёрланган мевали салатни қўшишингиз ёки янги узилган мевалар билан тўлдиришингиз мумкин. Аммо қаҳва ва чой ичишдан воз кечишингиз керак, уларнинг таркибида кофеин мавжуд ва бошқа суюқликларга қараганда организмдан тезроқ чиқарилади. Бир стакан янги сиқилган апелсин шарбатини ичиш анча самаралироқ ва фойдалироқдир. Кундузи
Шамоллашнинг дастлабки аломатларида барча ишингизни четга суриб, уйда, илиқ ҳавода бўлишга ҳаракат қилинг. Агар ташқарига чиқишингиз жуда зарур бўлса, биринчи навбатда бурнингизни совуқдан ҳимоя қилишингиз керак – унда вируслар билан антителаларнинг асосий курашиши бўлиб ўтади. Бурнингизни илиқ шарф билан ёпинг ва ўзингиз билан намловчи спрей олиб юринг.
Товуқ шўрваси шамоллаганда энг яхши овқат деб ҳисобланади. Англиядаги Листер шифохонасининг ЛОР жарроҳи Адам Фрош ҳам бу фикрга қўшилади. Бундай шўрва нафақат тўйимли, балки у иссиқлик ва қулайлик ҳиссини беради – касал бўлганда айни муддао! Шунингдек, шифокор иложи борича кўпроқ сув ичишни ва спиртли ичимликлардан сақланишни маслаҳат беради.
Агар иштаҳангиз бузилмаган бўлса, унда овқатланиш оралиғида сиз бир неча ҳовуч Бразилия ёнғоқларини истеъмол қилишингиз мумкин. Аманда Арселлнинг сўзларига кўра, бу ёнғоқнинг ўзига ҳос ҳусусиятини таркибидаги селен моддаси ҳосил қилади – бу иммунитет тизими учун муҳим модда. У оқсилларни боғлайди ва вирусларга қарши курашда ёрдам беради. Кечқурун
Кечки овқат учун энг яхши таом – аччиқ карри. Аманда изоҳлашича, зираворлар бурун шиллиқ қаватини тирнаш хусусиятига эга ва бурун битишини енгиллаштириб уни тозалашни осонлаштиради.Шундан сўнг, сиз дарҳол ўзингизни яхши ҳис этишни бошлайсиз.
Кўпинча,шамоллашнинг дастлабки аломатларида, одамлар ҳеч бўлмаганда бирон бири фойда беришига умид қилиб, бир гуруҳ дориларни ичишади. Аммо доктор Фрош парацетамол ва ибупрофен ичиш билан чекланишни маслаҳат беради. Дозировка ишлаб чиқарувчига боғлиқ, шунинг учун қабул қилишдан олдин кўрсатмалар билан танишиб чиқинг. Ибупрофен таблеткасини тунда қабул қилган яхшироқ, унинг таъсири одатда узоқроқ давом этади ва бу сизнинг уйқуга кетишингизга ёрдам беради. Иккала дори ҳам бир-бирига ўхшаш тарзда таъсир қилиб, ҳарорат ва оғриққа қарши курашадилар.
Эрта ётиш яхшироқдир. Уйқусизлик иммунитет тизимига салбий таъсир қилади, ҳимоя оқсилларни ишлаб чиқариш камаяди. Сиз камида 8 соат ухлашингиз керак, акс ҳолда тананинг мудофаси заифлашади ва кундузги ҳаракатларингиз таъсири кичик бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|