Марказий банкнинг жорий йил 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинганди.
Сўнгги кунларда ички банклараро валюта бозоридаги савдоларда курслар ўзгарувчанлигининг ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йил 20 августдаги биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 9384 сўм/долларни ташкил этди.
Алмашув курсидаги бундай ўзгаришлар валюта бозорида мавжуд талаб ва таклиф нисбати ҳисобга олинган ҳолда, курсни барқарорлаштириш мақсадида банклараро савдо сессияларида жорий курс ўзгаришлари диапазонининг бекор қилинишига олиб келади.
Аввал хабар қилинганидек, сўнгги ойлардаги айирбошлаш курси динамикаси қуйидаги омиллар таъсирида шаклланди.
Биринчидан, жаҳон иқтисодиётидаги хатарларнинг ошиши ва савдо можароларининг кучайиши, бу АҚШ, Хитой, евроҳудуди ва бошқа мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишига олиб келади.
Шу билан бирга, кўплаб мамлакатларнинг молия бозорлари, жумладан, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган давлатлар ушбу ўзгаришларга миллий валюталар курсининг ўзгарувчанлиги ва қадрсизланишининг кучайиши орқали муносабат билдирмоқда. Уларнинг миллий валюталари қадрсизланиши даражаси инфляциядан олдинда, бу сўмнинг реал қийматда қадрланишига олиб келади.
Иккинчидан, юқоридаги омиллар иқтисодиётдаги инвестиция ва кредит фаоллигининг ошиши билан бир қаторда, экспортнинг «қимматлашиши» ва импортнинг жозибадорлиги ошиши кўринишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозорларда нарх рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келади.
Натижада, сўнгги йилларда ички валюта бозорида талабнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда.
Глобал иқтисодий ривожланиш тенденцияси фонида Марказий банк алмашув курсининг шаклланишига ташқи омиллар таъсирини кучайтириш эҳтимолини истисно қилмаган.
Шу билан бирга, Марказий банк ички валюта бозоридаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва ташқи шоклар таъсирини юмшатиш ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар балансини таъминлаш учун бозор механизмларидан фойдаланади.
Хусусан, Молия вазирлиги билан биргаликда инфляция ҳамда алмашув курсига қўшимча босимга олиб келадиган, кредитлаш ва фискал экспансия жараёнини босиб туриш бўйича келишилган ҳаракатлар амалга оширилади.
Валюта бозорини янада эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 20 августидан бошлаб тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валюта сотишни бошлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|