Қиёмат қойимни қўштирноқ ичидаги башоратчилар Нибиру сайёраси билан боғлаб чарчашмасди. Ҳозир эса коронавирус пандемиясига ўтиб олишди.
2020 ЙИЛИ САЙЁРАЛАР ПАРАДИ ҚИЁМАТ ҚОЙИМГА ОЛИБ КЕЛАДИ
Европа давлатларида яшовчи уфологлар 2020 йил сентябрда қиёмат қойиб бўлишини «башорат» қилишибди. Эмишки тўртта ва ундан ортиқ сайёра бир сафга тизилса, қиёмат қойим белгиси эмиш. Сентябр ойида тўртта сайёра бир сафга тизиларкан. Айтишларича, сайёралар паради бир миллион йилда бир марта кузатиларкан.
КОРОНАВИРУС ҚИЁМАТ ҚОЙИМ АСОСИ ЭМИШ
2020 йил бошидаёқ «пандемия башоратчилари» пайдо бўлди. Улардан бири экстрасенс Сильвия Браундир. Экстрасенснинг «Сўнгги кун: Қиёмат қойим ҳақида башоратлар» китоби «Амазон» рейтингида иккинчи ўринни эгаллади ва ҳозир юзлаб долларлар эвазига сотилмоқда.
— Тахминан 2020 йили, — дейилган китобда. — Жуда даҳшатли, худди пневмонияга ўхшаб кетадиган касаллик тарқалади. У ўпка ва нафас йўлларига зиён етказади. Бу хасталикни ҳеч бир муолажа усули йиқита олмайди. Ажабланарлиси, бу касаллик илкис ғойиб бўлади ва ўн йилдан кейин яна ортга қайтади…
Бундан ташқари, интернет сайтларда Нострадамус ва Ванганинг коронавирус ҳақидаги башоратлари кенг тарқалган. Россия Биринчи каналида Ванганинг башоратидан парча келтиришди.
— Бир йил ичида, — дейилади башоратда. — Ёруғлик бир йилдаёқ кўзгуга айланади. Ерга «сариқ»лардан қадимий касаллик тушади ва миллионлаб одамларнинг умрига зомин бўлади…
2020 ЙИЛ 29 АПРЕЛДА ЕРГА МЕТЕОРИТ ТУШАДИ
Худди шу санани «башоратчи» кимсалар қиёмат қойим куни дея белгилаган. Апрел ойи бошида ҳақиқатан ерга яқинлашиб келаётган бир метеорит муҳокама қилинган. Ҳатто, НАСА олимлари уни Ер сайёраси учун ўта хавфли деб ҳам аташди. Аммо метеоритнинг ерга тушиш хавфи умуман йўқ эканини кейинчалик бошқа олимлар текширувлар, кузатишлардан кейин очиқ айтишди. Шундан кейингина НАСА дагилар жим бўлишди.
Хулоса қилиб айтганда, қиёмат қойимнинг қачон содир бўлиши фақат Оллоҳга аён. Бир дақиқадан сўнг ўзининг нима бўлишини, қай кўйга тушишини билмайдиган «олимлар», «башоратчилар», «таваккалчилар», «ақллилар» тавба қилишса мақсадга мувофиқ бўларди.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|