Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари карантин чекловлари бекор қилингандан кейингина ўтказилиши мумкин. Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов АОКАда ўтказилган брифингда 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддати бўйича қўшимча маълумот берди.
«Маълумки, 1 августга қадар карантин чекловлари белгиланган. Шу билан боғлиқ равишда, тест синовларини кейинги муддатларга кўчириш бўйича таклиф берганмиз. Карантин чекловлари бекор қилингандан кейин кириш имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган. Яъни чекловлар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор қилинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади», дея бошқарма бошлиғининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган ҳудудлар бўйича қўшимча маълумот берилди.
«Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Беморларни даволаш ва карантин учун стационарга айлантирилган павильонларда имтиҳон ўтказилмайди.
Қандай жой танланишидан қатъи назар бу иншоотлар катта сиғимли, видеокузатув остида, кенг жамоатчиликка жараённи кўрсатиш имкони мавжуд бўлган тарзда тайёрланади», дейди ДТМ масъули.
Қўшимча қилинишича, кириш имтиҳонларига келган абитуриентнинг тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлса, имтиҳонга киритилмайди. Бундай абитуриентлар учун кириш имтиҳонларининг барчаси якунлангандан кейин 4 кун ўтиб, алоҳида синовлар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача қатъий карантин жорий этилган. Эпидемиологик вазият оғирлашишда давом этса, Республика махсус комиссияси қарорига кўра бу муддат узайтирилиши ҳам мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|