TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
2020 ЙИЛ ЯНВАР ОЙИДА КУТИЛАЁТГАН МАГНИТ БЎРОНЛАРИ…
Янги йил аввалида худди декабрдаги каби ўта кучли магнит бўронлари кўзга ташланмайди. Январ ўрталарига борибгина катта кучга эга бўлмаган магнитли ҳодисалар кузатилади. Улар 5, 9, 10 ва 14 дан 17 январгача содир бўлади. Шунга қарамай, бир нарсани эсдан чиқармаслик керак. Кучсиз ҳисобланган магнит бўронлари фавқулодда кучайиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
МАГНИТ БЎРОНЛАРИДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?
Магнит бўронлари қандай кучга эга бўлишидан қатъи назар ҳатто соғлом одамларнинг ҳам боши қаттиқ оғриши, ҳолсизлик юзага келиши, кайфият тушкун ҳолатга етиши аниқ. Сурункали хасталикка чалинганлар, сезувчанлиги кучли даражадаги одамлар эса кучсиз магнит бўронларини ҳам жиддий қабул қилади. У ҳолатларда юрак фаолияти издан чиқади. Артериал қон босими ошади. Қондаги адреналин миқдори ортади. Безовталик ва қўрқув забтига олади.
Бундай вазиятларда биз жисмоний зўриқишга йўл бермаслигимиз лозим. Кўпроқ дам олишимиз, стрессли лаҳзалардан нари бўлищимиз, тўғри овқатланишимиз, кўпроқ суюқлик ичишимиз керак. Олис сафарга отланиш ҳам тавсия этилмайди. Сурункали хасталикка чалинганлар ҳамиша дориларини ўзи билан олиб юриши зарур бўлади.