Ўтган 2019 йил ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзига яраша из қолдириб ўтди. Эътиборингизга 2019 йилда фарзандли бўлган юлдузлар ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.
Дилсўз ва Фаррух Раимов 2019 йилнинг 14 январ куни хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу уларнинг учинчи фарзандлари бўлиб, чақалоққа Муҳаммадсалоҳ деб исм қўйдилар. Фаррух ва Дилсўз 2015 йилнинг октябр ойида қиз фарзандли бўлиб, унга Дилсўз, деб исм қўйишган. 2017 йилнинг сентябр ойида эса яна қиз фарзанд кўрган эдилар.
Умидахон 2019 йил 4 апрел куни Нилуфар Усмонованинг маъмури Жамшид Бобожонов ва хонанда Умидахон хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. Чақалоққа Муҳаммад деб исм қўйишди.
Актриса Саида Саидбекова 2019 апрел ойининг бошида актриса Саида Саидбекова иккинчи маротаба қиз фарзандли бўлди.
Севара Солиева ва Маъмур Султонов 2019 йил 4 июн куни актриса Севара Солияева ва хонанда Маъмур Султоновлар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди. Чақалоққа Умар, деб исм қўйилди.
Шаҳло Зоирова 2019 йил 7 июн куни «Браво» гуруҳининг аъзоси Шаҳлохон яна бир бор оналик бахтига муяссар бўлди. Шаҳлонинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор эди, бу унинг учунчи фарзанди.
Камола Орипова Марҳум Мўмин Ориповнинг беваси Камола Орипова 2019 йилнинг август ойида қиз фарзандли бўлди. Камола 2 йил аввал турмушга чиққан эди. Чақалоққа Бибимарям, деб исм қўйилди. Эслатиб ўтамиз, Камоланинг Мўмин Ориповдан кўрган Билолбек исмли ўғли бор.
Татяна ва Сарвар 2019 йил 25 август куни «Шарқ» гуруҳининг аъзолари Татяна ва Сарвар қиз фарзандли бўлдилар. Сарвар ва Татяна бундан беш йил аввал турмуш қурган. 2016 йилда ўғил фарзандли бўлишган эди.
Муҳаммад Али Наврўзов 2019 йил 16 сентябр куни Муҳаммад Али Наврўзов иккинчи маротаба ота бўлди. Чақалоққа Мадина деб исм қўйдилар. Актёр 2018 йил май ойида ўғил фарзад кўрган ва унга ўзи каби Муҳаммад Али деб исм қўйган эди.
Муқаддас Саъдуллаева ва Йигитали Мамажонов 2019 йилнинг декабр ойида актриса Муқаддас Саъдуллаева ва актёр Йигитали Мамажонов оиласида қиз фарзанд дунёга келди. Чақалоққа Ҳадича деб исм берилди. Эслатиб ўтамиз, бу жуфтлик бир йил аввал ўғил фарзанд кўрган ва унга Абубакр деб исм қўйган эди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|