5 май.
Бу куни атмосферада ўртача қувватга эга магнит бўронлари юзага келади. Гарчи бўрон бир кунгина давом этса-да, сурункали хасталикка чалинганлар, организмидаги сезувчанлик даражаси юқори бўлганлар учун етарлича ёқимсиз кечади. Бўрон таъсирида ҳолсизланиш, бош оғриғи, депрессия ҳолатига тушиш, жаҳлдорлик юзага келади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар, айниқса, юрак хасталиклари билан оғриганлар ўзларини ниҳоятда ёмон ҳис этишлари, хасталик қўзғалишини бошдан кечиришлари мумкин.
11-17 май.
Шу кунлар ичида кучли магнит бўронлари ёпирилиши кутилади. Шу кунлар давомида Қуёшнинг устки қисмидаги фаоллик рекорд даражагача кўтарилади. Бўронлардан нафақат сурункали касалликка дучор бўлганлар, балки оддий одамлар ҳам сақланишлари зарур. 11-17 май кунлари бўлиб ўтадиган магнит бўронлари жараёнида кўриш масаласида муаммолар пайдо бўлиш хавфи бор. Юраги хасталарда ҳарсиллаш кучайиши, тахикардия, нафас қисиш ҳолатлари кўзга ташланади. Ўзини ҳаддан ташқари ёмон ҳис эта бошлаганларга дарҳол врач қабулига бориш тавсия этилади.
20-25 май.
Бу кунлари магнит бўронлари у қадар кучли кечмайди. Бу бўронлар оқибатида эмоцияси кучли одамлар ўзларини ёмон ҳис эта бошлашади. Агрессив кайфият ҳукмини ўтказишга уриниб кўради. 20-25 май оралиғида турли кўринишдаги жанжаллардан қочиш, имкон борича хотиржамликка кенг йўл бериш лозим бўлади.
28 май.
Май ойидаги энг кучли магнит бўронлари айнан 28 майда бўлиб ўтади. Бу кун одамларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Магнит бўронлари, айниқса, гўдаклар ҳамда ёши улуғларга кучлироқ таъсир ўтказади. Лекин бошқалар ҳам сергак туришлари фойдадан холи эмас. Артериал қон босими сакраши, юрак, ўпка фаолияти бузилишидан эҳтиёт бўлиш зарур. Шу кунлари имкон борича организмни жисмоний зўриқтирмаслик керак ва кўпроқ вақтни дам олиш учун ажратиш тавсия қилинади. Олис сафарга отланишни бошқа пайтга қолдиринг. Билинг, организмдаги магнит бўронлари туфайли юзага келувчи ҳар қандай зўриқиш иммунитет тушиб кетишига, стресс ҳолатлари кузатилишига сабаб бўлади. Овқатланиш рационингизни қайта кўриб чиқинг. С, А, Д витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.
Саломат бўлинг! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|