2019 йилнинг 1 апрелдан юртимизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Бу 3 босқичда амалга оширилади:
1 апрелдан 1 ноябргача — автоматик (бепул) 1 ноябрдан 1 декабргача — ариза орқали (бепул) 1 декабрдан бошлаб — ариза орқали (пуллик)
Қандай текшириш мумкин?
Бугунги кунда ишлатиб юрган мобил телефонингиз ёки сим-картали планшетингизнинг IMEI кодлари алоқа операторлари томонидан UZIMEI базасига автоматик ўтказилган.
Ҳар эҳтимолга қарши IMEI коди рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганини uzimei.uz сайтидан текширишингиз мумкин. Телефон (планшет) IMEI кодини аниқлаш учун *#06# кодини теринг.
Янги телефонларни нима қилиш керак?
Агар телефонингиз янги бўлса ва уни ҳали бирор марта ишлатмаган бўлсангиз, 1 ноябргача унга бир марта сим карта солиб, ишлатинг, шунда у автоматик тарзда рўйхатга олинади. Бунинг учун хизмат ҳақи олинмайди ёки қўшимча бирор сайтга кириб, овора бўлиш шарт эмас.
Агар телефонингиз 2 та сим-картали бўлса ва ундан фақат битта сим-карта жойлаштириб фойдаласангиз, унда 1 ноябргача иккинчи томонига ҳам сим-карта қўйиб, уни ҳам бир марта ишлатиб қўйинг. Шунда муаммо бўлмайди.
1 ноябрдан нима бўлади?
1 ноябрдан IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш автоматик бўлмайди, бунинг учун SMS/USSD сўровлар, UZIMEI тизими оператори, почта бўлимлари ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади. 1 декабргача бу бепул бўлади.
1 декабрдан нима бўлади?
1 декабрдан IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳақ олинади. Бунда нархлар рўйхатдан ўтказиш муддатига қараб 2 хил бўлади. Масалан, жисмоний шахслар учун:
янги телефонни ишлатгандан бошлаб 30 кун ичида рўйхатдан ўтказса — 44 минг 600 сўм (20%); янги телефонни ишлатгандан бошлаб 30 кундан кейин рўйхатдан ўтказса — 55 минг 750 сўм (25%).
Бунда яна бир муҳим жиҳати, янги телефоннинг IMEI коди 30 кун ичида рўйхатга олинмаса, телефон ишламай қолади. Рўйхатдан ўтказгандан кейингина ишлашни бошлайди. Шунинг учун, телефон сотиб олаётганда унинг IMEI коди рўйхатдан ўтганини албатта текширинг.
Хитой телефонларга нима бўлади?
1 ноябрдан бошлаб ишлаб чиқарувчиси номаълум ва IMEI коди ҳақиқий бўлмаган қалбаки Хитой телефонлари ишламай қолади. Уларни 1 ноябрга қадар бир марта ишлатиб, автоматик рўйхатдан ўтказса бўлади, кейин бунинг имкони бўлмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|