TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
1 апрелдан Тошкентда доимий пропискасиз уй сотиб олиш мумкин бўлади
1 апрелдан Тошкент ва пойтахт вилоятида кўчмас мулк сотиб олишда доимий прописка талаб этилмайди ва давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади.
2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади. Мазкур ўзгариш президентнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасидан ўрин олган.
Фармон лойиҳасида Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига 1 апрелга қадар муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш, унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:
прописка тартиби билан боғлиқ тўсиқларни изчиллик билан бекор қилиш;
пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни «ягона дарча» тамойили асосида амалга оширишнинг рақамлаштирилишини таъминлаш вазифалари топширилган эди.