TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
1999 йилги террор иштирокчиси президентимиз шарофати билан озодликка чиқди…
Хабарингиз бор, яқинда республикамиз президенти Шавкат Мирзиёев астойдил тавба қилган, қилмишига пушаймон бўлган, хато қилганини англаб етган маҳбусларнинг 58 нафарини авф этиш тўғрисида фармон берганди. Шулар орасида 1999 йили Тошкент шаҳрида уюштирилган террор ҳаракатларида фаол иштирок этган Абдусаттор Қодиров ҳам бор экан. У 1999 йил февралида Тошкент шаҳрида бир гуруҳ экстремистлар сафида портлашлар сериясини амалга оширганлик, халқ орасида Ўзбекистон конституциявий тузумини ағдаришга даъват этиш учун хизмат қилувчи варақалар тарқатганликда айбланиб 21 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Мана, президентимиз шарофати билан 20 йил ўтиб турмадан озод этилди.
— Мени қўлга олишганда, — дейди Абдусаттор Қодиров. — Ўзимни қаҳрамон ҳис этгандим. Аммо орадан қисқа вақт ўтгач, тушундимки, қўпол хатога йўл қўйибман, йўлдан адашибман. 20 йил панжара ортида ўтирдим. Шу муддат оралиғида нафақат ширин ҳаёт, балки оиламдагиларнинг менга бўлган ишончи, режалар ва орзулар барбод бўлганди. Шунча йил менга қўшилиб оила аъзоларим ҳам жазони ўташди деб ўйлайман…
Астағфирилло!!!
Ишқилиб, бу собиқ террорчининг тўғри йўлга тушгани рост бўлсин!